Излаш
RUUZ

Жамият

Жорий йилда оилавий ажралишлар сабаб 9 мингга яқин болалар “ота ёки онасиз қолган”

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида оилаларнинг 1692 таси ажрашган, 918 та оила эса ажрим ёқасига келиб қолган.

1205views0replies
0

ЎзА

Бугун, 4 август куни АОКА ҳузуридаги штабда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистонда оилавий ажримларнинг умумий статистикаси ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра, республикада жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 12 минг 810 та, ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 3 минг 151та кам оилавий ажралишлар рўйхатга олинган. Мамлакатдаги мавжуд оилаларнинг 0,03 фоизининг тақдири ажралиш билан якун топган.
Юзага келган мазкур ажримлар натижасида жорий йилнинг ўзида республика бўйича 8 минг 725 нафардан ортиқ вояга етмаган болалар ота ёки она меҳридан маҳрум бўлган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг шу вақтига қадар 15 минг 413 та ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг 9 минг 980 таси яъни, 60 фоизи яраштирилди. Шунингдек, 11  минг 985 та никоҳи қонуний расмийлаштирилмаган оилалар аниқланиб, уларнинг 5 минг 960 таси ёки 57,8 фоизининг никоҳи қонуний расмийлаштирилди.
Бу кўрсаткичларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, аҳоли ва оилалар сонининг кўплиги муносабати билан, энг юқори рақамлар Тошкент шаҳар ва Андижон вилоятларига тўғри келади.
Жорий йилнинг шу кунига қадар пойтахт оилаларининг 1692 таси ажрашган, 918 та оила эса ажрим ёқасига келиб қолган. Кейинги ўринда 1498 та ажрашган оилалар билан Андижон вилояти турибди. Вилоятдаги ажрим ёқасига келиб қолган оилалар сони эса 1716 тани ташкил этмоқда. 
Вазирлик статистикасига кўра, ажралган оилалар сони Фарғона вилоятида 1304 та, Тошкент вилоятида 1308 та, Самарқанд вилоятида 1302 та, Наманган вилоятида 923 та, Қашқадарё  вилоятида 815 та, Сурхондарё вилоятида 749 та, Бухоро вилоятида 744та, Сирдарё вилоятида529 та, Қорақалпоғистон Республикасида 513 та, Хоразм вилоятида 497 та, Жиззах вилоятида 489 та, Навоий вилоятида 447тани ташкил этади.
1205views0replies
0

Изоҳлар