Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда неча фоиз аҳоли шаҳарларда яшайди?

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мамлакатдаги урбанизация даржаси ҳақида статистикасини тақдим қилди.

1152views0replies
0

UzNews

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра 34 млн. 191,7 минг кишини ташкил этиб, биринчи йил 286,5 минг кишига ёки 0,85% га ўсди.
Мамлакатда урбанизация даражаси жорий йил бошидан буён 0,92% га ўсди (2020 йил 1 июль ҳолатига). Яъни йил бошидан бери шаҳарларда яшаётган аҳоли сони 156,9 минг кишига кўпайиб, жами 17 млн. 301 минг кишига етган. 
Қишлоқ аҳолиси эса йил бошидан буён 129,6 минг кишига кўпайиб, жами 16 млн. 897 минг кишини ташкил қилмоқда. Бу эса қишлоқ аҳолисининг ўсиш даражаси 0,77% га етганини англатади.  
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг маълум қилишича, урбанизация – бу миграция жараёнлари, ер бошқаруви самарадорлиги, шаҳар режалаштириш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва уй-жой қурилиши масалаларини ўз ичига олган бир қатор масалалар ва ҳаракатлар бўлиб, шаҳар аҳолисининг ўсиши билан бирга келади.
Урбанизациянинг асосий мақсади шаҳар ва шаҳар агломерацияларининг комплекс ривожланиши ҳисобига барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлиб, улар меҳнат ва инвестиция ресурсларига жозибадор бўлади.
1152views0replies
0

Изоҳлар