Сиёсат

Ташқи ишлар вазирига янги ёрдамчи тайинланди

Бу вазифада ҳозирда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси лавозимида ишлаётган Абат Файзуллаев фаолият олиб борган.

Ташқи ишлар вазирига янги ёрдамчи тайинланди
Фото:t.me/uzbekmid

Отабек Валиев Вазир ёрдамчиси – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Котибияти раҳбари этиб тайинланди.

 

37 ёшли Отабек Валиев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган. 2003 йилда Славакия Республикасининг Коменский университети ҳузуридаги тиллар марказини ва 2008 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетининг «Халқаро алоқалар» факультетининг бакалавириат босқичини тамомлаган. У бунга қадар Ташқи ишлар вазилигининг марказий аппаратида турли лавозимларда ва Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида ишлаган.

 

Отабек Валиев, Олий Мажлис Сенатининг қарори билан Ўзбекистоннинг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланган Абат Файзуллаев ўрнини эгаллади.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар56519(+266)
Соғайганлар52970(+111)
Вафот этганлар468(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ