Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда 1100дан ортиқ коронавирусга чалинган беморнинг аҳволи оғир ва ўта оғир

Республиканинг 6та ҳудудида 249та янги ҳолатлар қайд этилди.

1281views0replies
0

Тошкент шаҳар прокуратураси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, 2020 йил 4 август соат 10:00 ҳолатига COVID-19 инфекцияси қайд этилганлар сони 26 550 (+249) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари — Тошкент вилояти, 79 нафари — Тошкент шаҳрида, 14 нафари — Хоразм вилоятида, яна 14 нафари — Навоий вилоятида, 11 нафари — Қашқадарё вилоятида, 5 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 17 262 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (65 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 127 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1281views0replies
0

Изоҳлар