Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда бир кунда қарийб 750та янги ҳолатлар аниқланди

Кун давомида 755 нафар бемор соғайиб, кўрсаткич 65 фоизга етган.

1117views0replies
0

Шодлик Ғайбуллаев

Кеча,  3 август куни Ўзбекистонда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, пойтахт ва Тошкент вилоятида 2 нафардан, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Кеча Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 755 нафар бемор соғайиб, кўрсаткич 65 фоизга етган.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
1117views0replies
0

Изоҳлар