Излаш
RUUZ

Коронавирус

Энди коронавирус беморлари сараланиб, сўнг тиббий хизмат кўрсатилади

Cараланган беморларга касаллик босқичларига қараб тегишлича даво чоралари қўлланади.

1385views0replies
0

Шодлик Ғайбуллаев

Бугун, 3 август куни АОКА залида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида коронавирус билан касалланган беморларни саралаш ва даволаш протоколи бўйича маълумот берилди.
Унга кўра, коронавирус беморлари енгил, ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражаларда сараланади. Шунингдек, сарланган беморларга касаллик босқичларига қараб тегишлича даво чоралари қўлланади.
Енгил даражадаги беморлар (тана ҳарорати охирги уч кундан кўп бўлмаган муддатда 38 даражагача бўлган)га нафас гимнастикаси, промпозиция ҳолатида ётқизиш, ҳудудий коронавирусга ихтисослашганамбулаторияга кислородли респиратор қўллаб-қувватлашга йўналтириш кабилар тавсия қилинади.
Ўрта оғир даражадаги беморлар (тана ҳарорати 3-5 кундан кўп 38 даражадан юқори бўлган)га провизор тақсимлаш клиникасига госпитализация қилиш буюрилади.
Оғир даражадаги беморлар (тана ҳарорати 5 кундан кўп 38 даражадан юқори бўлган)га тез тиббий ёрдам ёки интенсив терапия кўрсатиши мумкин бўлган стационарга (Ўзэкспомарказ каби) госпитализация қилиш буюрилади.
Ўта оғир даражадаги беморларга эса тез тиббий ёрдам орқали реанимация бўлимларига (Зангиота, ТМА, ВирИТИ ва ЭМЮКИТИ кабилар) госпитализация қилиш буюрилади.
Шунингдек, матбуот анжуманида қайд этилишича, амбулатор шароитда коронавирус беморларини даволаш йўриқномаси ҳам тасдиқланган.
Унга кўра, амбулатор шароитда беморларга Гидроксихлорохин-200 мг, цинк, витамин D, витамин С, Азитромицин 500 мг, Парацетамол 500 мг ва Ацетилсалицил кислотаси 500 мг каби дори препаратларини ыщллаш, шунингдек кўп суюқлик, кунига 5 маҳал овқатланиш ҳамда енгил жисмоний машқлар белгиланган.
1385views0replies
0

Изоҳлар