Излаш
RUUZ

Жамият

Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасида яшовчи истеъмолчилар маълум муддат газ таъминотидан узиб қўйилади

Бунга ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати сабаб бўлган.

945views0replies
0

UzNews

“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ матбуот хизмати хабар беришича, Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.
Қайд этилишича, соат 15:20 ларда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиалининг марказий авария диспетчерлик хизматига Шайхонтоҳур тумани “Ипакчи” кўчасидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати бўйича мурожаат келиб тушган.
“Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Шайхонтоҳуртумангаз” таъминоти бўлими томонидан ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан “Ипакчи” кўчасидаги кўп қаватли 6 та уйнинг 192 та аҳоли ва 30 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг аҳолига газ таъминоти яна етказиб берилади” – дейилади хабарда.
945views0replies
0

Изоҳлар