Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

ОТБ Ўзбекистонга коронавирус бўйича янги лойиҳа учун $100 млн ажратади

Лойиҳа доирасида шифохоналар таъмирдан чиқарилади ва коронавирусга чалинганларни даволашда ишлатиладиган ускуналар модернизация қилинади.

1275views0replies
0

AFP

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда барқарорликни ошириш мақсадида келгуси икки йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, коронавирус пандемияси даврида COVID-19’га қарши тест тизимларини яхшилаш, унинг диагностикаси учун 100 млн доллар миқдорида заём ажратишини тасдиқлади. Бу ҳақда ОТБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу лойиҳа ОТБнинг Ўзбекистонга кўрсатаётган қўллаб-қувватлови комплекс пакетининг бир қисми ҳисобланади. Айни вақтда Осиё инфратузилма инвестициялари банки ушбу лойиҳа учун 100 млн доллар миқдорида биргаликда молиялаштириш устида иш олиб бормоқда. Бунинг учун лойиҳа Кенгаш тасдиғидан ўтиши керак бўлади. Ўзбекистонга шунингдек, қўшимча 57 млн доллар ажратилиши кутилмоқда.
COVID-19’га қарши тезкор жавоб қайтариш лойиҳаси коронавирусга тест топшириш имкониятларини кенгайтириш ва мамлакат бўйича касаллик билан боғлиқ 38та лабораторияларни қўллаб-қувватлашни кўзда тутади. Лойиҳа доирасида тиббиёт ходимларининг хавфсиз меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва шахсий тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш мақсадида лабораториялар таъмирдан чиқарилади.
Тиббий ходимларининг 80 фоиздан ортиғини аёлларга диагностика хизматлари тақдим этилишида устуворлик кўрсатилади.
Шунингдек, COVID-19 бўйича 16 даволаш марказлари, жумладан, 14 ҳудуддаги юқумли касалликлар шифохоналари ва миллий даражадаги 2 шифохона беморларнинг ёши ва жинси бўйича яхши хизмат кўрсатишлари учун таъмирдан чиқарилади. Ушбу муассасалардаги ускуналар модернизация қилинади. Кенгайтирилган интенсив терапия бўлимлари ва қўшимча “Тез ёрдам” машиналари билан таъминланади. Ушбу муассасалар ходимлари инфекцияни профилактикаси ва назорати, шунингдек, беморларни сифатли ва хавфсиз парваришлаш бўйича ўқитилади.
“Ушбу лойиҳа Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли инвестиция ҳисобланиб, бу оддий фуқаролар, аёллар, COVID-19 таъсирига нопропорционал тарзда тушиб қолганларнинг фойдасига ишлайди” – деган ОТБнинг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мутахассиси Хиддо Хуитцинг.
Лойиҳани амалга ошириш зудлик билан амалга оширила бошланади ва 2022 йилнинг июлигача якунланиши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро ташкилот ва жамғармалар томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани ҳақида хабар бергандик.
1275views0replies
0

Изоҳлар