Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 26 мингдан ошди

6 соат ичида 3та ҳудудда 250га яқин янги ҳолатлар қайд этилди.

1219views0replies
0

Шодлик Ғайбуллаев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 3 август соат 16:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 26 066 (+238) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 114 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 172 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Андижон вилоятида 22 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 9 нафар, жами 331 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 16 838 (+331) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 071 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
Вазирлик аввалроқ навбатдаги ўлимлар бўйича маълумотларни берганди. Унга кўра, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 69 ёшли бемор ва Олмазор туманида яшаган 49 ёшли бемор ўткир нафас, юрак қон-томир ва полиорган етишмовчилигидан вафот этган.
1219views0replies
0

Изоҳлар