Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзбекистон таъми” иборали реклама чалғитувчи ва таъқиқланган эканлиги айтилди

Қонун билан икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши оқибатида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи реклама тақиқланиши эслатилди.

856views0replies
0

consumer.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар (иш, хизмат) рекламаларини тарқатиш ва жойлаштириш бўйича рекламаларни ўрганиб чиқди. 
Ўрганиш натижасида бу ҳолат реклама тўғрисидаги қонун талабларига жавоб берилмаслиги аниқланди.
Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига   риоя этилмаган ҳолда “Ўзбекистон таъми”, “Ўзбекистоннинг ҳақиқий муҳаббати”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси”, “Ўзбекистон халқи танлови” каби бўрттирувчи иборалар қўллангани сабаб   ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътироз билдирмоқда.  Ўз навбатида бундай ибораларни маҳсулотлар рекламасида қўлланиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган ҳолатларга олиб келмоқда.
—  Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига ҳамда 13-моддасига мувофиқ, қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши оқибатида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи реклама нотўғри реклама ҳисобланиб, бундай реклама тақиқланади, – дейилади хабарда.  
Қайд этилишича, истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламалардан ҳимоя қилиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан бир қатор ахборот воситаларига (телевидение, радио, босма нашрлар) ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқларига реклама қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш тўғрисида огоҳлантирувчи хатлар юборган.
856views0replies
0

Изоҳлар