Излаш
RUUZ

Жамият

АҚШ Хитой ва Ўзбекистондан юборилган номаълум уруғ жўнатмалари сирини фош қилди

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уруғларнинг турини ва нега бундай жўнатмалар юборилганига ойдинлик киритган.

1447views0replies
0

businessinsider.com

Аввалроқ АҚШ фуқаролари ўзлари буюртма бермаганини айтиб, уруғ жўнатмаларини қабул қилишаётгани ҳақида хабар бергандик. Ҳукумат аҳолини ушбу уруғлардан фойдаланмасликка чақирган эди.  
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги The Business Insider нашрида уруғ жўнатмалари мавзусига ойдинлик киритди. 
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қабул қилинган уруғларни ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларини эълон қилган. Унга кўра, бу жўнатмалар ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Пакетларда карам, хантал, ялпиз, лаванда, печакгул, атиргул ва розмарин каби 14 турдаги ўсимлик уруғлари бўлган.
Бу шунчаки интернет-дўконларнинг навбатдаги фирибгарлиги бўлиб, сохта харидорлар орқали ўз рейтингларини оширишга қаратилган. Хитой почтаси ходимлари бу масалада ҳамкорликка тайёр эканлиги ва жўнатмаларни қайта юборишларини илтимос қилган. Шу тариқа улар фирибгар-юборувчиларни аниқлашни мақсад қилган.
1447views0replies
0

Изоҳлар