Излаш
RUUZ

Фан

Бу йил магистратурага номзодларнинг IQ даражаси ҳам аниқланади

Магистратурага қабул имтиҳонлари вақти Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

1289views0replies
0

UzNews

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди. 
Унда абитуриентлардан келиб тушаётган энг кўп саволлардан бири бу магистратурага кириш имтиҳони тўғрисида эканлиги айтилди. 
Вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари жорий йилги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари мутахассислик фани ва хорижий тилдан — тест кўринишида ўтказилиши режалаштирилган.
Мутахассислик фани имтиҳонида бакалавриатда ўрганилган мутахассислик фанидан ташқари илмий-педагогик лаёқатни ва  IQ даражасини аниқлашга қаратилган тестлар ҳам киритилган. 
“Кириш имтиҳонларини 3 августдан бошлаш режалаштирилган эди. Барчангизга маълум, пандемия режаларимизга ўзгартиришлар киритмоқда. Шу боисдан магистратурага қабул имтиҳонлари вақти ҳам Давлат комиссияси томонидан белгиланади”, деди Фарҳод Бабашев.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни магистратурага ҳужжат топшириш муддати тугаган. Махсус платформа орқали 78 мингдан ортиқ онлайн ариза топширилган. 
Номзодлар энг кўп хорижий тиллар, ахборот технологиялари ва иқтисодиёт мутахассисликларига ҳужжат топширган. 
Энг кўп ҳужжат топширилган ОТМлар рўйхатида — Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети ва Термиз давлат университети етакчилик қилган.
1289views0replies
0

Изоҳлар