Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 25 мингдан ошди

Республиканинг 8та ҳудудида 250дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди.

1813views0replies
0

Учтепа тумани ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2020 йил 2 август соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 (+257) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари – Самарқанд вилояти, 99 нафари – Тошкент шаҳрида, 18 нафари – Сирдарё вилоятида, 14 нафари – Қашқадарё вилоятида, 9 нафари – Навоий вилоятида, 5 нафари – Наманган вилоятида, яна 5 нафари – Фарғона вилоятида ҳамда 4 нафари – Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9 592 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 592 нафари оғир, 185 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.
1813views0replies
0

Изоҳлар