Коронавирус

ССВ 148 ва 149-ўлим ҳақидаги маълумотларни берди

Коронавирусдан вафот этган беморларнинг иккаласи ҳам Тошкент шаҳрида яшаган.

ССВ 148 ва 149-ўлим ҳақидаги маълумотларни берди
Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2 август куни ҳолатига дастлабки икки ўлим ҳақидаги хабарларни эълон қилди.  

 

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) жорий йил 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумла касалликлар шифохонасига ётқизилган.
 
Қайд этилишича, унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган. 

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамда семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
 
Тошкент шаҳри Шайхонтаҳур туманида яшаган 58 ёшли бемор Ш.Д.да ҳам 20 июль куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумла касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган.
 
Унга ҳам COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлар билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, артериал гипертензия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. Ҳар икки бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар66801(+96)
Соғайганлар63978(+0)
Вафот этганлар564(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ