Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда эркак ўзи, хотини ва уч фарзандини автомобилда тириклай ёқиб юборди

Хотини билан жанжаллашиб қолган эркак Lada русумли автомашинасининг эшикларини қулфлаб, ўзи, фарзандлари ва хотинига бензиб қуйиб ёқиб юборган. Оиланинг барча аъзолари вафот этган.

1538views0replies
0

UzNews

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 30 июль куни соат 22:00 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида содир бўлган.
“Гулистон” маҳалласи фуқароси Lada русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, хотини билан жанжаллашиб қолади. Эркак шундан сўнг, автомобил эшигини қулфлайди ва ўзи, фарзандлари ва хотинига бензиб қуйиб ёқиб юборади. Бу ҳақда шифохонада вақтинча ўзига келган ўғил фарзанд гапириб берган.
Ҳодиса оқибатида оиланинг барча аъзолари, хусусан уч фарзанд — 2008 йил ва 2014 йилда туғилган ўғил болалар, 2009 йилда қиз бола вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят Кодексининг 97-моддаси (Қасддан қотиллик) бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
1538views0replies
0

Изоҳлар