Излаш
RUUZ

Жамият

«Ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барчага тарқатилади, деб тушунишди» –  Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳрида «Темир дафтар»ларга киритилган 20 841та оила рўйхатга олинган ва бу рўйхат вақти-вақти билан ўзгариб туради.

1161views0replies
0

UzNews

Тошкент шаҳар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилиши масаласи юзасидан изоҳ берилди.
Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаевнинг маълум қилишича, 2020 йил 29 июлдаги Ҳукумат фармойишига асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарларига икки кун муддатда ажратилган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон «Саховат ва кўмак» фонди орқали ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилишини таъминлаш вазифаси юкланган.
Таъкидланишича, мазкур вазифага асосан, Тошкент шаҳрига 25 миллиард сўм маблағ ажратилган. Ушбу 25 миллиард сўм маблағлар 30 ва 31 июль кунлари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига киритилган оилаларгагина тарқатиб берилди. Яъни, «Темир дафтар»га киритилганларга (ҳозир маҳаллаларда ҳар бир сектор назоратга олган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари «Темир дафтар»га киритилган) оилаларга тарқатилган.
«Афсуски, тарғибот-ташвиқот ишлари етарли даражада ўтказилмагани, оммавий ахборот воситаларида бу масалани кенг ёрита олмаганимиз сабабли баъзи фуқаролар орасида ушбу моддий ёрдам ўзини қийналиб қолган деб ҳисоблаган барча одамларга тарқатилади, деб тушуниш ҳолатлари кузатилди. «Темир дафтар»лар, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари шаффофлигини таъминлаш учун «Саховат аргас» электрон тизими шаклланган. Айнан мана шу тизимга киритилган муҳтож оилаларга кўмак пуллари тарқатилган. Бошқа масалалар бўйича туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари фуқаролар қабулини ўтказиб, кимга берилади, ким қандай муҳтож эканлиги тўғрисида амалий ишлар олиб борилмоқда», деди Тошкент шаҳар ҳокими матбуот котиби. 
Шунингдек, Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳрида «Темир дафтар»ларга киритилган 20 841та оила рўйхати вақти-вақти билан ўзгариб туришини, айниқса, айниқса ҳозир – карантин чекловлари кучайган, кўпчилик ишсиз қолган, кўпчиликнинг ёнида маблағи қолмагани шароитида бу долзарб эканлигини таъкидлаб ўтди.
«Шунинг учун ҳам туман ҳокимликлари, секторлар раҳбарларига топшириқ берилиб, унда бу рўйхатларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган. Ҳозирги карантин давридаги ишсизлик ва моддий қийинчиликлар ортидан келиб чиқиб тузиладиган кейинги рўйхатлар бўйича «Саховат ва кўмак» фонди орқали ёрдам бўладиган бўлса, улар «Темир дафтар»ларга киритилса, келгусида уларга ҳам ёрдам амалга оширилади», деди Фурқат Маҳмудхўжаев. 
Маълумот учун, Молия вазирлиги бир кун муддатда кўрсатилган маблағларни ажратган, бу ҳукумат ҳужжатида белгилаб қўйилган.
1161views0replies
0

Изоҳлар