Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязовнинг таъзиясида қатнашиш учун Нукусга жўнаб кетди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Ерниязов Муса Тажетдинович кеча 73 ёшида вафот этди.

1133views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 31 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди.
ССВ Ерниязов Муса Тажетдиновичнинг ўлими сабабларига ойдинлик киритиб, унинг вафотига ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги сабаб бўлгани ҳақида ахборот берди.
1133views0replies
0

Изоҳлар