Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда товар ва хизматлар нархи бир йилда 14,4 фоизга қимматлаган – Давстатқўм

Жорий йил июль ойида 2019 йилнинг июлига нисбатан товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,4 фоизни ташкил этди.

1159views0replies
0

Юнусобод тумани ҳокимлиги

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг июль ойида мамлакат истеъмол секторидаги нархларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотномасини эълон қилди.
Унга кўра, 2020 йилнинг июлида истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида ўртача 0,3 фоизга пасайди.
Шунингдек, 2020 йилнинг январь-июль ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,3 фоизга кўтарилди.
Йиллик даврда эса (2019 йилнинг июлига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврида 5,2 фоизни ташкил этган эди.
Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларнинг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг июль ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 98,7 фоизни ташкил этди.
Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь-июль ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 4,9 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 4,1 фоизга, хизматлар 3,6 фоизга ошди.
Маълумот учун, июль ойида масалан гўшт маҳсулотлари 0,4 фоизга, автомобиллар учун ёқилғи 2,5 фоизга, дори-дармонлар 0,6 фоизга, қурилиш материаллари 1,3 фоизга, йўловчи ташиш хизматлари эса 1,4 фоизга ўсган.
1159views0replies
0

Изоҳлар