Излаш
RUUZ

Криминал

Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида катта миқдордаги буғдойни талон-торож қилган мансабдорлар фош қилинди

Қашқадарёда 95 тонна, Бухорода эса 100 тоннадан ортиқ маҳсулот талон-торож қилинган. 

1235views0replies
0

UzNews

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қашқадарё вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Дунё-М» АЖ агрономи Х.З. ва цех бошлиғи М.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ю.А.га ҳар бир килограмм буғдойни 2,9 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 95 минг кг.ни 275,6 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширувда аниқланишича, ноқонуний равишда сотилган 95 минг кг буғдойнинг 65,9 минг кг.ни гўёки, жамиятга қарашли «Шайхали» қўрғончасидаги элеваторга топширилгани ҳақида сохта ёзувлар киритиш орқали жиноятни яширишга уринишгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Бухоро вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, «Когондонмаҳсулотлари» АЖга қарашли Қоровулбозор туман дон қабул қилиш маскани омбор мудири Н.Б.нинг жавобгарлигида бўлган 120,7 млн сўмлик жами 77,9 минг кг буғдойнинг камомадига йўл қўйганлиги ҳам  аниқланган.
Шу билан бирга Вобкент туман дон қабул қилиш маскани омбор мудири Ж.Х. ҳам моддий жавобгар шахс бўла туриб, омборда сақлаб келинаётган жами 27,5 минг кг буғдойни 78,4 млн сўмга сотиб юбориб, унга ишониб топширилган мулкни талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан омбор мудири Н.Б. ва Ж.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 167-моддаси 2-қисми «а» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
1235views0replies
0

Изоҳлар