Излаш
RUUZ

Жамият

Бугундан МИБнинг қатор ваколатлари тугатилди – 1 августдан яна нималар ўзгаради?

1 августдан ишга туширилиши режалаштирилган айрим ишлар карантин чекловларининг узайтирилганилиги сабабли қолдирилди.

1549views0replies
0

t.me/huquqiyaxborot

Бугун, 1 августдан эътиборан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгилаб берилган айрим ўгаришлар кучга кирди. Шунингдек, режалаштирилган баъзи ўзгаришлар карантин чекловларининг узайтирилганилиги сабабли кейинга қолдирилди.
Хўш, 1 августдан нималар ўзгаради?
1. Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат берувчи гувоҳномалар чекланмаган муддатга берилади.
2. Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади.
Мажбурий ижро бюросининг айрим ваколатлари тегишлича Энергетика вазирлигига, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўтказилади.
3. “Андижон”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ “Очиқ осмон” режими жорий этилади.
4. Низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади. Эксперимент тариқасида Давлат божхона қўмитаси, Давергеодезкадастр, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилади.
5. Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади. Транспорт воситасининг тури, тоифаси, ишлаб чиқариш муддатидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 30 бараваридан 1500 бараваригача утилизация йиғими ундирилади.
6. Темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этади.
7. Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
8.Сенатда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш тизими йўлга қўйилади.
9. Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди.
10. Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида“ги Қонуни кучга киради.
2020 йил 1 августдан бошлаб қуйидагиларни ишга тушириш режалаштирилган эди:
•  Нукус шаҳри ва вилоят марказларида умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлаш автоматлаштирилган тизим орқали амалга оширилади.
•  Айрим театр ва музей-қўриқхоналар чипталарини сотиш Билет операциялари ягона электрон тизими (БОЯЭТ) орқали амалга оширилади.
Бироқ карантин 15 августгача узайтирилди, унинг доирасида, бошқалардан ташқари, оммавий-маданий тадбирларни ўтказиш ва жамоат транспортининг ҳаракатланиши тақиқланди.
1549views0replies
0

Изоҳлар