Излаш
RUUZ

Коронавирус

Пойтахтда 150дан зиёд COVID-19’дан зарарланганлар қайд этилди

Республиканинг 5 ҳудудида 200дан ортиқ инфекция юқтирганлар аниқланди.

1181views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 31 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 215тага ошиб 23 773 нафарга етганини маълум қилди.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 151 нафари – Тошкент шаҳрида, 35 нафари – Бухоро вилоятида, 19 нафари – Андижон вилоятида, 6 нафари – Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари – Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида – 291 нафар, Тошкент вилоятида – 184 нафар, Андижон вилоятида – 41 нафар, Хоразм вилоятида – 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида – 4 нафар, жами 524 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда 9 430 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда
ССВ аввалроқ икки ўлим ҳақидаги маълумотларни берди. Унга кўра, Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 67 ёшли аёл ва 60 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.
1181views0replies
0

Изоҳлар