Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда талабгир маҳсулотлар нархи тушади — ЎзЛиДеп раиси

Актам Ҳаитов қачон бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар нархи тушишига изоҳ берди.

1752views0replies
0

Юнусобод туман ҳокимлиги

ЎзЛиДеП раиси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Ҳаитов карантин вақтида коронавирус эпидемияси оқибатларини енгиллаштириш мақсадида Ҳукумат томонидан кўрилган чораларни билдираркан, бозорлардаги асосий маҳсулотларнинг нархига тўхталиб ўтди.
Актам Ҳаитов қачон бозорларда маҳсулотлар нархи тушишига ойдинлик киритган:
— Карантин даврида талаб юқори бўлган маҳсулотлар нархи барқарорлигини таъминлаш мақсадида  2020 йилнинг 31 декабрига қадар ун, пахта ва кунгабоқар ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигена воситалари ва унинг хом ашёлари каби асосий истеъмол маҳсулотларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланди, - таъкидлайди у.
Партия раҳбари карантин даврида нарх-навонинг ўсиши даврий эканлигини, бу ҳолат йилнинг иккинчи ярмида бозорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги ҳосили кириши ва Ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўраётган чора-тадбирлари эвазига пасайишини таъкидлаган.
Шу мақсадда ЎзЛиДеп фракцияси аъзолари маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмолчига етиб боришини таъминлашда зарур шароитлар яратилишини енгиллатишга бор кучлари билан ҳаракат қилишларини қўшимча қилган.
1752views0replies
0

Изоҳлар