Излаш
RUUZ

Технологиялар

Ўзбекистонликларга зилзила ҳақида маълумот берувчи мобиль илова яратилади

Президент қарори билан 2021 йил 1 апрелга қадар мобиль илова яратиш кўзда тутилган.

1847views0replies
0

LastQuake

Кеча, 30 июль куни “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
-  сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги масъул давлат органлари белгиланди.
Шунингдек, Ҳукумат таркибий тузилмасида ушбу соҳани мувофиқлаштирувчи шўъба ва тегишли жамғарма ташкил этилди.
Қарор билан:
•  2021 йил 1 апрелдан сейсмик фаол ҳудудда жойлашган мавжуд бино ва ишоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолашга хизмат қилувчи;
•  2021 йил 1 майдан янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмий даражаси кабиларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади.
Шунингдек, қарорга биноан:
-  2021 йил 1 апрелга қадар аҳолига содир бўлган зилзила бўйича тўлиқ маълумот берувчи мобиль илова яратилади.
-  2020 йил 1 ноябрга қадар барча сув омборлари ва гидротехника иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлик ҳолатини баҳолаш бўйича экспресс услубиёт ишлаб чиқилади.
Қарор билан Республикада сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури қабул қилинди.
1847views0replies
0

Изоҳлар