Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’ни юқтирганлар сони 23 мингдан ошди

7 соат ичида пойтахтда 130та янги ҳолат қайд этилди.

1322views0replies
0

Тошкент вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, 2020 йил 30 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 078 (+206) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 130 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Бухоро вилоятида, 20 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 276 нафар, Тошкент вилоятида 152 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар, Сирдарё вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, ҳамда Бухоро вилоятда ҳам 6 нафар, жами 495 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 13 432 (+495) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9 512 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли эркак ва Шайхонтоҳур туманида яшаган 60 ёшли аёлнинг вафоти ҳақидаги маълумотларни берди.
1322views0replies
0

Изоҳлар