Излаш
RUUZ

Жамият

Муҳтож оилаларга 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

Сектор раҳбарлари маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

984views0replies
0

UzNews

Ҳукуматнинг фармойишига биноан "Саховат ва кўмак" жамғармаси орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади. 
150 млрд сўм Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан ажратилади.
Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:
Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.
Қайд этилишича, ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.
Аввалроқ, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 20 минг эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан нақд пул берилишини айтганди.
984views0replies
0

Изоҳлар