Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19’дан зарарланганлар сони бўйича антирекорд яна янгиланди

Соғайганлар сони бўйича рекорд қайд этилди.

1370views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, кеча 29 июль куни Ўзбекистонда 692 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 96 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 596 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  
28 июль куни жами 684 ҳолатда касаллик қайд этилган эди.
Кеча, шунингдек, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сирдарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Тошкент, Наманган ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 672 нафар бемор соғайиб рекорд кўрсаткич янгиланди. 28 июль куни 591 нафар бемор соғайган эди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 22 585 нафар бемордан 12 937 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 57 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 517 нафар бемордан 365 нафари оғир, 172 нафари эса ўта оғир аҳволда.
1370views0replies
0

Изоҳлар