Излаш
RUUZ

Коронавирус

7 соат ичида Тошкентда COVID-19’дан зарарланган 200га яқин янги ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 22,3 мингдан ошди.

1113views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 29 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 374 (+205) нафарни ташкил этмоқда.
Сўнгги 7 соат ичида янги касалланиш ҳолатларининг 190 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 94 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 96 нафари эса Ўртасарой карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 11 нафари Андижон вилоятида, қолган 4 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 195 нафар, Тошкент вилоятида 148 нафар, Андижон вилоятида 29 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар ҳамда Фарғона вилоятда 14 нафар, жами 403 нафар бемор тузалди.
Айни вақтгача 12 668 (+403) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9 577 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  
Вазирлик аввалроқ, Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли эркак стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
1113views0replies
0

Изоҳлар