Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Қозоғистондан автомобиль импорт қилиш бўйича Ўзбекистон биринчи ўринга кўтарилди

Йил бошидан буён Ўзбекистон Қозоғистондан салкам 40 миллион долларлик автомобиль импорт қилган.

1233views0replies
0

Sputnik / Илья Питалев

Ўзбекистонга йил бошидан буён Қозоғистондан $38,7 миллион долларлик (16,1 млрд. тенге) автомобиль импорт қилинган. Бу ҳақда LSM.kz Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
Ўтган йилнинг мос даврида Ўзбекистон бирорта автомобиль импорт қилмаган. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида эса Ўзбекистон қўшни давлатдан автомобиль импорт қилиш бўйича Россияни (618) қувиб ўтди – 1804 дона.
Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистон $85,6 млн. долларлик автомобиллар импорт қилган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33% га кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар 2019 йилда янги енгил импорт автомобиллари хариди учун 440,1 млн. АҚШ доллари, 2018 йилда 319 млн. АҚШ доллари сарфлашган.
1233views0replies
0

Изоҳлар