Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида Lacetti ва Cobalt тўқнашиб кетди, бир киши ҳалок бўлди

Lacetti автомобилининг йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

821views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

29 июль куни соат 9:20да 31 ёшли Lacetti ҳайдовчиси Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган йўлда кетаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши тарафга ўтиб кетган ва Cobalt автомобилига бориб урилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада Lacetti йўловчиси О.Р. оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу машина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш.Р. эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
821views0replies
0

Изоҳлар