Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Молия вазири ўринбосари вафот этди

У 2006-2012 ва 2016-2018 йилларда ҳам Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

1111views0replies
0

t.me/minfinuzb

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари 55 ёшида Турсунов Ёрқин Эргашевич оламдан ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.
Ёрқин Турсунов 1965 йилда Самарқанд вилоятинг Хатирчи туманида туғилган. 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини бакалаврини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи. 
Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими аҳолини ижтимоий ҳимоялашни молиялаштириш бўйича назоратчи инспектори, бюджет инспекцияси I тоифали иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 
1993- 2002 йилларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимияти молия бўлими мудири ўринбосари – бюджет инспекцияси бошлиғи, кейинчалик бўлим мудири бўлган. 
2002-2006 йилларда Навоий вилояти ҳокимияти молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 
2006-2012 ва 2016-2018 йилларда Молия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати бошлиғи
2019 йил мартида эса яна Молия вазири ўринбосари лавозимига қайтган эди.
Молия вазири ўринбосари лавозимига қадар, Ёрқин Турсунов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимини эгаллаган.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари, уларни молиялаштириш бўйича самарали фаолият олиб борган.
“20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Ёрқин Эргашевич Молия вазирлиги тизимида ишлаган, у ерда ҳар доим ўзининг меҳнатсеварлиги, хар бир ишга юкори маъсулият ва пухталик билан ёндашиши, ҳар кимни тушуниш қобилияти билан ажралиб турар эди. Ушбу оғир йўқотиш муносабати билан, Ё.Турсуновнинг оила аъзоларига таъзия билдириб, сабр тилаб қоламиз”, дейилади Молия вазирлиги таъзияномасида.
1111views0replies
0

Изоҳлар