Излаш
RUUZ

Жамият

Ёшлар интернет туфайли миллий анъаналарга мос бўлмаган ҳаракатларга тақлид қилмоқда — экспертлар фикри

Ушбу тоифадагилар худбин ҳаёт кечиришга ўтаётгани маълум бўлган.

920views0replies
0

president.uz

“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ҳозирда ёшларда интернетдан фойдаланиш маданияти ва кўникмалари қай даражада эканлиги борасида тадқиқот ўтказди.
Сўровномада қатнашган 2000 дан ортиқ экспертларни интернет орқали ўсмир ёшларнинг онгини атайин чалғитувчи ахборотлар тарқатилиши ҳам хавотирга солаётгани таъкидланди.
Ёшлар интернетда тарқалаётган ахборотларга буткул ишониб, миллий маданият анъаналарига мос бўлмаган хатти-ҳаракатларга тақлид қилмоқда ва худбин ҳаёт кечиришга ўтаётгани (ўқув таълим муассасаларидаги салбий ҳодисалар, суицидлар, коррупциоген ҳолатларнинг кўпайиши, ўзбек миллий либосларни менсимаслик, ҳуқуқбузарлик ва бошқалар) ҳақидаги хулосага келинган.
Тадқиқотда иштирок этган экспертлар болаларни ва айниқса ўсмир ёшларни интернет ва мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш қоидаларига ўргатиш, уларни интернет тармоқларида тарқатилаётган бузғунчи хабар ва фирибгарликлардан огоҳ этиш, хусусан ижтимоий тармоқларда болалар руҳиятига ўта зарарли таъсир этувчи кибербуллинг (виртуал маконда болаларга шафқатсиз муносабатда бўлиш) ва буллицид (руҳий таъсир кўрсатиш орқали ўз жонига қасд этиш) каби услубларнинг ортида қандай мақсад яшириниб ётганини кўрсатиш масаласига соҳа мутахассислари алоҳида эътибор қаратиши муҳим деган фикрга келган.
920views0replies
0

Изоҳлар