Иқтисодиёт

Пандемия: Ўзбекистоннинг халқаро ташкилот ва жамғармалардан олган қарзи 1 миллиард доллардан ошди

Халқаро ташкилот ва жамғармалар томонидан коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга ажратилган кредитларнинг умумий ҳажми 1 миллиард доллардан ошди.

Пандемия: Ўзбекистоннинг халқаро ташкилот ва жамғармалардан олган қарзи 1 миллиард доллардан ошди
Фото:UzNews

Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз Департаменти пандемиянинг иқтисодиётга тасирини камайтириш мақсадида турли халқаро ташкилот ва жамғармалардан олинаётган қарзларнинг сарфланиши қай даражада шаффофлиги ва қарзлар қандай шартлар асосида олинаётгани юзасидан маълумот берди.
 
Унга кўра,  Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси юзасидан қўшимча молиялаштириш сифатида 200 млн. доллар миқдоридаги имтиёзли кредит 30 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 1,2% ўзгарувчан ставкада ажратилди.

 

Халқаро валюта жамғармаси томонидан республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида 375 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит маблағлари ажратилди.

 

Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 млн. АҚШ долларига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) 250 млн. АҚШ доллари 1,05% ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади.

 

Осиё тараққиёт банки томонидан эса 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги бюджетни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредит 15 йилга (шундан, 3 йил имтиёзли) 0,84% ўзгарувчан ставкада ажратилди.

“Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармасига халқаро молиявий институтлардан жалб қилинган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ҳукуматнинг тегишли фармон, қарор ва кўрсатмаларига асосан ажратилмоқда ҳамда мазкур ажратилган маблағларнинг сарфи бўйича тегишли маълумотлар Молия вазирлигининг веб сайтларида, телеграм каналларида мунтазам равишда эълон қилиниб келинмоқда”, дейди Молия вазирлиги Давлат ички ва ташқи қарз Департаменти директори Жасур Каршибаев.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ