Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Аёл шантаж орқали танишидан 5500 доллардан ортиқ пулларни олди

21 ёшли қизни унинг расмларини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитган аёл қўлга олинди.

896views0replies
0

tergov.uz

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабарига кўра, Бухоро вилоятида 21 ёшли К.Ж.ни у йигитига юборган расмларини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитган 31 ёшли Г.Б. қўлга олинган.
Маълум бўлишича, фуқаро Г.Б. апрель ойидан 20 июлга қадар таниши К.Ж.дан умумий ҳисобда $3700, 20 млн сўмлик тилла занжир, учта тилла узук ва бир жуфт тилла зиракларни олган.
Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, аёл жабрланувчидан 1000 долларнинг 200 долларини олаётган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
896views0replies
0

Изоҳлар