Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган аёл, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Наталья Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар. Натижада, Наталя Ф. у билан бирга яшовчи 24 ёшли Aлександр З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида қўлга олиндилар.
Ҳозирда тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилгани маълум қилинди.