Излаш
RUUZ

Сиёсат

Вазиятни барқарорлаштириш учун амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузилади – президент кўрсатмаси

Ушбу гуруҳ ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиши керак бўлади.

770views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Унда Республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Ушбу гуруҳларга мутасадди идоралар, ихтисослашган тиббиёт марказлари ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек, нафақадаги тажрибали шифокорлар жалб этилади. Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.
Видеоселекторда қуйидаги вазифалар топширилди:
-  Ҳокимликларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар ташкил этиш, интенсив ва реанимация ўринларини кўпайтириш, уларни зарур тиббий жиҳозлар ва дори-дармон билан таъминлаш ;
-  Оғир касаллар аҳволини енгиллаштирадиган тиббий ускуналар таъминоти;
-  Ёш болалар, ҳомиладор аёллар, кексалар, ногиронлиги ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар саломатлиги устидан тизимли мониторинг олиб бориш;
-  Эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши;
-  Ҳокимлар ўз ҳудудидаги реал вазиятдан келиб чиқиб, аниқ чоралар кўриши керак.
770views0replies
0

Изоҳлар