Излаш
RUUZ

Маданият

Хонанда Руслан Шарипов вафот этди

Таниқли хонанда ва бастакор Руслан Шарипов 54 ёшида вафот этди.

2775views0replies
0

t.me/madaniyatvazirligi

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда Руслан Шарипов 54 ёшида вафот этди.  
Руслан Шарипов 1966 йилнинг 10 сентябрь санасида Самарқандда таваллуд топган. Руслан Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор ҳамдир. У “Болалар”, “Сетора” ва “Байт” каби машҳур гуруҳларни яратган. Бундан ташқари, санъаткор “Шаҳзод” ва “Ҳўжа” гуруҳи қўшиқларининг бастакори ҳисобланади.
2000 йилда «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси хонандаси Шарипов Руслан Тагировичга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг тўққиз йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвонлар берилган.
2775views0replies
0

Изоҳлар