Коронавирус

«Атипик зотилжам» ва Яқин шарқ синдромининг COVID-19'дан фарқли томонлари нимада?

2003 йилда «Атипик зотилжам» тўлиқ ижтимоий масофаланиш ва барча касалланганларни тест текширувидан ўтказиш билан тўлиқ тугатилган.

«Атипик зотилжам» ва Яқин шарқ синдромининг COVID-19'дан фарқли томонлари нимада?
Фото:Dw.com

Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева «Атипик зотилжам» ва Яқин шарқ синдромининг COVID-19 дан фарқли томонлари ҳақида маълумот берди.

 

Унга кўра, MERS-CoV (Яқин шарқ синдроми) вируси, Яқин шарқий респиратор синдром касаллигини чақирувчи, ҳеч қаерга кетгани йўқ – у туялар орасида бўлиб, ора-орада инсонга ўтиб касаллик чақиради, инсон шиллиқ қавватига туянинг сўлаги тушиши билан инсонга юқади. Вирус жуда катта ўлим кўрсаткичга эга, яъни (30% гача) лекин бу касаллик инсондан инсонга ўтмайди – бу хусусияти короновирусдан фарқли томони ҳисобланади. 

 

– SARS-1 («Атипик зотилжам») вируси эса 2003 йилда тўлиқ ижтимоий масофаланиш ва барча касалланганларни тест текширувидан ўтказиш билан тўлиқ тугатилди. SARS вирусини бемор сўлагидаги юқори концентрацияси аломатлар пайдо бўлгандан бир неча кундан кейин кузатилган бўлса, короновируснинг худди шундай чўққиси касаллик аломатлари бошланишидан анча олдинга тўғри келмоқда. Бу эса, ўз ўрнида симптомларсиз кечувидаги беморларни алоҳидалашни, аниқ белгилари бор беморлар алоҳидаланишига нисбатан қийинчилик туғдирди, - дейди Севара Убайдуллаева.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар54181(+215)
Соғайганлар50441(+0)
Вафот этганлар448(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ