Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ва соғайиш бўйича рекордлар янгиланди

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 21 мингдан ошди.

1468views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, 2020 йил 27 июль соат 23:30 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 257тага ошиб 21 209 нафарни ташкил этган.  
Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу тариқа 27 июль куни мамлакатимизда 678 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 21 209 нафар бемордан 11 674 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 9 414 нафар бемордан 214 нафари оғир, 83 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 155 нафар, стационар карантинда эса 25 178 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Вазирлик бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайиб соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа қайд этилгани ҳақида хабар берди.  
Аввалроқ, вазирлик Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли ҳомиладор аёл  ва Чилонзор туманида яшаган 64 ёшли аёлнинг ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этганини маълум қилганди.
1468views0replies
0

Изоҳлар