Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Юнусобод туманидаги ресторанларнинг бирида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берилди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, Юнусобод туманида жойлашган “Шоҳсарой” ресторанида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

1433views0replies
0

Telegram / ExoUzbekistana

Тошкент шаҳар ИИББ Юнусобод туманидаги ресторанларнинг бирида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йил 25 июль куни соат 04.59 да 101 рақамига Юнусобод туманидаги А. Дониш ва Мойқўрғон кўчалари кесишмасида жойлашган “Шоҳсарой” ресторанида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига уч дақиқадан сўнг ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишган. 
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар бўйича ФВБ ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 05.12 да чегараланиб, 05.21 да тўлиқ ўчирилди. Воқеа туфайли жабрлануви ва қурбонлар бўлмади.
“Ёнғин оқибатида 40 кв.м. жой ёниб кетди. Ёнғин сабабига аниқлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
1433views0replies
0

Изоҳлар