Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистондаги ишчи-ходимларнинг ўртача иш ҳақи тўғрисида маълумот берилди

Давстатқўм маълумотига кўра, таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,9 млн сўмни ташкил этган.

1493views0replies
0

UzNews.uz

2020 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича юридик шахс мақомига эга бўлган корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2,5 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 21,6 фоизга ошди.
Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг республика бўйича ўртача кўрсаткичидан соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 30,4 фоизга, таълим соҳаси – 22,9 фоизга сезиларли даражада паст бўлди. Шу билан бирга банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти – 13,7 фоизга, ахборот ва алоқа соҳаси – 62,2 фоизга республика бўйича ўртача кўрсаткичдан сезиларли даражада юқорилиги кузатилди.
Иқтисодий фаолиятнинг барча турларида 2019 йилнинг мос даврига нисбатан ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг ўсиши кузатилди. Айниқса банк, суғурта, лизинг ва кредит-воситачилик фаолиятида – 33,4 фоизга, ташиш ва сақлаш соҳасида – 28,5 фоизга сезиларли ўсиш кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1,9 млн сўмни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 17,0 фоизга ошган.
Республикадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақига нисбатан сезиларли юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри – 39,6 фоиз, Сирдарё вилояти – 2,0 фоиз, Тошкент вилояти – 0,2 фоиз ва Қорақалпоғистон Республикаси – 0,2 фоиз ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, 10 та ҳудудда ушбу соҳадаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг республика ўртача кўрсаткичидан паст эканлиги кузатилди.
Республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан сезиларли паст кўрсаткичлар Сурхондарё вилояти – 95,6 фоиз, Хоразм вилояти – 92,0 фоиз, Фарғона вилояти – 90,9 фоиз, ҳамда Қашқадарё вилояти – 88,7 фоиз ҳиссасига тўғри келган.
Маълумот учун: Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи таркибига иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек, унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.
1493views0replies
0

Изоҳлар