Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда солиқчи пора билан қўлга тушди

У фуқародан солиқ инспекциясига ишга жойлаб қўйиш эвазига пул талаб қилган.

1462views0replies
0

Иллюстрация

Тошкентда солиқчи пора билан қўлга тушди. У фуқародан солиқ инспекциясига ишга жойлаб қўйиш эвазига пул талаб қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекцияси катта инспектори К.Ж. 400 АҚШ доллари билан қўлга тушди.
У хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро Ю.М.ни Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекциясига ёрдамчи вазифасига жойлаш эвазига 400 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Талаб қилган пулни олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги департемент ва ДХХ ходимлари томонидан жиноят устида ушланади.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1462views0replies
0

Изоҳлар