Излаш
RUUZ

Жамият

«Сардоба» тошқини: кеча ва бугун (фоторепортаж)

UzNews.uz нашри "Сардоба" тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари бораётган ҳудудларда бўлди.

3215views0replies
0

UzNews.uz

2020 йил 1 май. Бу сананинг тонги сирдарёликлар учун ташвишли бошланди. Тонг саҳарда мол-қўйларни далага ҳайдаб кетган ўғил ва неваралар шошилинч уйида қолган оила аъзоларини «Сардоба» сув омбори дамбасининг ўпирилгани ва сув тошаётганидан хабардор қилди. Ҳамма жонҳолатда қўлга илинган нарсасини кўтариб, кўчага шошилди...
Сув тошқинидан 32 минг гектардан ортиқ майдон талафот кўрди.
Тошқин 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пунктлари ҳудудидаги 4711 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари, 31 минг гектарга яқин экин майдонларига зарар етказди.
Жумладан, Оқолтин туманида 668 та уй таъмирталаб аҳволга келиб қолди.
2020 йил 25 июль. Сирдарё вилояти Оқолтин тумани. Бугун аҳолининг 60-70 фоизи ўзининг яшаш манзилларига қайтиб келган.
Оқолтин туманининг 3 та маҳалласидаги 698 та уйда қурилиш-таъмирлаш ишлари 89 фоизга бажарилган. 
Маҳаллий аҳолини доимий иш билан банд қилиш мақсадида 100 ўринли тикув цехи бунёд этиляпти.
«Икки сменада иш олиб борилса, бу ерда қишлоқ аҳолисининг икки юз нафарини иш билан таъминлаш мумкин”, дейди Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани «Саховат» маҳалласидаги Қурилиш-тиклаш ишлари бўйича штаби бошлиғи Даврон ака Хидоятов.
Хонадонларга ичимлик суви ва газ таъминоти етказиб келинди. 
Кўп қаватли уйлар бўйича
Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдони танланиб, 66 та, 2 640 та хонадонли кўп қаватли турар жой бинолари қуриляпти.
Сардоба туманининг «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида туманнинг «Қўрғонтепа», «Юртдош» ва «Дўстлик» маҳалларида уйлари яроқсиз ҳолга келган хонадон эгалари учун 37 та, 1 480 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бошланди.
Ҳозирги кунда 19 тасида 1 қават, 17 тасида 2 қават, 12 тасида 3 қават, 5 тасида 4 қават, 1 тасида 5 қават монолит бетон ва 5 тасида ғишт териш ишлари олиб борилмоқда.
Элбек БОЙМУРАДОВ
UzNews.uz мухбири
3215views0replies
0

Изоҳлар