Излаш
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 20 мингдан ошди

5та ҳудудда 274та янги ҳолат қайд этилди.

1657views0replies
0

Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 26 июль соат 10:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20226 (+274) нафарни ташкил этмоқда.  
Янги касалланиш ҳолатларининг 136 нафари Тошкент вилоятида, 90 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафар Сирдарё вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда 10831 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 9283 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда. 
Вазирлик 26 июль куни ҳолатига биринчи ўлим — коронавирусга чалинган бухоролик беморнинг ўткир респиратор дистресс синдроми ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.  
Кеча 25 июль куни мамлакатимизда 592 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган эди.
1657views0replies
0

Изоҳлар