Излаш
RUUZ

Коронавирус

Алишер Қодиров шифокорлар учун реабилитация марказлари ташкил қилишни таклиф қилди

“Миллий тикланиш” партияси Инқирозга қарши курашиш комиссиясига тегишли таклифни тайёрламоқда.

1421views0replies
0

t.me/alisher_qodirov

“Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров пандемия даврида шифокорларнинг меҳнатларини қадрлаб, уларга махсус реабилитация марказлари яратилиши зарурлигини маълум қилди.
“Шифокорлар бугун вирус билан жангнинг энг олди қаторида кетишаяпди. 75 минг олий ва 400 мингдан ортиқ ўрта маълумотга эга тиббиёт ходимлари ҳаётини хавфга қўйиб халқимизни ҳимоя қилиш учун курашмоқдалар. Уларсиз бу кураш аллақачон бой берилган бўлар эди” деб ёзади партия раиси.
Унга кўра, статистика алоҳида кўрсатилмаслиги мумкин, бугун кўплаб шифокорларимиз ўз ҳаётлари учун ҳам курашмоқдалар. Вафот этаётганлар орасида шифокорлар кам эмас. 
Биз уларсиз нима қиламиз?!
“Зудлик билан, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида барча шароитлар яратилган шифокорлар учун алоҳида реабилитация марказлари очилиши керак”, таъкидлаган Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Қодиров яқинда хориждан ўзбекистонликларни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлаш кераклигини билдирганди.
1421views0replies
0

Изоҳлар