Излаш
RUUZ

Коронавирус

Қашқадарёда янги ҳолатлар сони Тошкентдагидан ҳам ошиб кетди

Коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 19300дан ошди.

2531views0replies
0

Миллий гвардия

2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 (+181) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
24 июль куни 492 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бугун Тошкент шаҳри, Андижон, Сирдарё, Навоий, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 323 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 360 нафар бемордан 10 472 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 782 нафар бемордан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Аввалроқ, ССВ бирйўла икки ўлим – коронавирусга чалинган қашқадарёлик 35 ёшли бемор ва наманганлик 62 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.
2531views0replies
0

Изоҳлар