Сиёсат

Шавкат Мирзиёевнинг президентлик фаолиятига бағишланган китоб чиқарилди

Тўпламда президентнинг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси акс этган.

Шавкат Мирзиёевнинг президентлик фаолиятига бағишланган китоб чиқарилди
Фото:president.uz

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти  Шавкат Мирзиёевнинг фаолият хроникаси” деб номланган тўплам нашрдан чиқарилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

 

Унда давлат раҳбарининг 2016 йил сентябрь ойидан 2020 йил 1 январгача бўлган даврдаги сиёсий фаолияти солномаси батафсил акс эттирилган.

 

Хабарда мазкур тўпламда кейинги йилларда Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ва кенг кўламли ҳаётий жараёнлар тарихий ҳужжатлар, факт ва рақамлар, аниқ далиллар орқали акс эттирилиши маълум қилинган.

 

Тўплам бошқарув соҳаси ходимлари, академик доиралар, сиёсатшунос ва социологлар, таҳлилчи ва экспертлар, тадқиқотчи ва талабалар, мухтасар айтганда, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи билан қизиқадиган барча кишилар учун мўлжалланган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
изоҳлар
Shokhjakhon Sultonov
27 июль, 18:49
Gde skachat ili kupit knigu?
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ