Излаш
RUUZ

Коронавирус

Коронавирусга чалинган ҳоким вафот этди

Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган 36 ёшли ҳоким вафот этди.

1588views0replies
0

ЎзА

Бугун, 24 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани ҳокими Даулет Аяпбергенович Толибаев оламдан ўтди.
Маълум қилинишича, Д.Толибаев бир неча кун олдин коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилган. Бироқ, кўрсатилган муолажаларга қарамасдан бемор вафот этган.
Д.Толибаев 1983 йил 18 октябрда Нукус шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетида таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилида бошлаб, узоқ йиллар ирригация соҳасида турли ташкилотларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Д.Толибаев 2019 йилдан буён Қонликўл тумани ҳокими эди.
UzNews.uz сайти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
1588views0replies
0

Изоҳлар