Излаш
RUUZ

Жамият

Давлат тилини билмайдиган ходимларни корхона ҳисобидан ўқитишни бекор қилиш таклиф қилинмоқда

“Uzbekistan airports” АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси давлат тили мақомини кучайтириш бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашди.

799views0replies
0

uzbairports.uz

“Uzbekistan airports” АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси Алишер Абдураззоқов “Маънавий меросга ворислик” мақоласида “Авиация терминлари луғати”ни яратиш зарурати ва ўзбек тилига давлат тили мақомини кучайтириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Мутахассис давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳузуридаги Атамашунослик комиссияси тегишли илмий тадқиқот муассасаси билан ҳамкорликда авиация тизимидаги корхоналар билан шартнома асосида “Авиация терминлари луғати”ни яратиши зарурати аллақачон туғилганини ёзмоқда. 
“Том маънода ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш миссиясини охиригача адо этиш замондошларимиз зиммасига тушди. Келажак авлод бизни журъатсизликда айбламаслиги учун кун тартибига чиққан бу ўта долзарб масаласи ечимига доир лўнда таклифларни ҳавола этиш ва уларни амалга ошириш вақти келди”, деб ёзади Алишер Абдураззоқов.
У ўз мақоласида бунинг ечими сифатида бир қатор таклифларни илгари сурган:
Биринчи таклиф – “Муаммо” сўзини “масала” сўзига алмаштирсак ва ҳар бир масалага доимий равишда бир нечта, менимча, камида учта ечимни таклиф қилишга одатлансак. Яъни матбуотга масала кўтариб чиққан мақоламизда бу масалаларнинг ечими ҳақидаги мулоҳазалар ҳам бўлсин. Келишув, ўртоқлашув, баҳслашув руҳидаги тадбирларда бирор муҳим масалани кўтарганимизда ёки ҳал этиш учун раҳбарият ҳузурига киритганимизда камида шу масаланинг учта ечимини таклиф этишни ўрганайлик. 
Иккинчи таклиф – Вазирликлар, давлат муассасалари ва давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик ташкилотларида давлат тилини билмайдиган ходимларни корхона ҳисобидан давлат тилини ўргатиш курсларига юбориш фикридан воз кечиш керак. 
Учинчи таклиф – Давлат тилида иш юритиш талабини кучайтириш ноёб мутахассисларнинг мамлакатдан кетиши кадрлар тақчиллиги юзага келишига сабаб бўлади, деган асоссиз фикрлардан воз кечиш пайти келди, деб ёзади “Uzbekistan airports” АЖ бошқаруви раисининг маслаҳатчиси ўз мақоласида.
799views0replies
0

Изоҳлар