23 июль куни соат 19:30да Сирдарё вилоятининг «Тошкент – Душанбе» йўлида Nexia ҳамда Sinotruk Howo юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Аниқланишича, 31 ёшли Nexia ҳайдовчиси ортга қайрилаётган ҳайдовчи З.К. бошқарувида бўлган Sinotruk Howo юк машинасининг орқа томонига урилиб кетган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ тергов департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.