Сиёсат

Бугун Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июлда таваллуд топган.

Бугун Шавкат Мирзиёев 63 ёшга тўлди
Фото:president.uz

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.

 

Ш.М.Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, беш нафар набираси бор. Рафиқаси З.М. Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.

 

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

 

1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

 

1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлади.

 

1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати бўлди. 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.

 

2016 йил 8 сентябрь куни Ш.М.Мирзиёев зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини вақтинча бажариш юкланди.

 

2016 йил 4 декабр куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55132(+179)
Соғайганлар51458(+0)
Вафот этганлар456(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар55132(+179)
Соғайганлар51458(+0)
Вафот этганлар456(+2)
изоҳлар
Husrav Botirov
24 июль, 17:55
Таваллуд айём муборак бўлсин!!!. Бахтимизга омон бўлинг.
Kamol Ruzimov
24 июль, 17:53
Ёшингизга ёш қўшилсин Муҳтарам Президент. Халқ дарди билан яшашдан чарчаманг. Соғлик-омонлик тилаб қоламан
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ